Маънавий-маърифий ишлар самадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш масалалари бўйича маслаҳатчи.
Номзод филолог (ўзбек тили) ва журналистика мутахассислиги бўйича олий маълумотли ҳамда етарли билим ва тажрибага эга шахслар орасидан танлаб олинади.
Қуйидагилар маслахатчининг асосий вазифалари ҳисобланади:
маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, давлат тили тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилишини таъминлаш жараёнини мувофиқлаштириш ва мониторингни амалга ошириб раҳбариятга ҳисоботлар киритиб боради ва ўз ваколати доирасида уларнинг ижро назоратини таъминлайди;
давлат тилида иш юритилишини тўлиқ таъминлаб, ривожлантиришнинг устувор йуналишлари, вазифалари ҳамда соҳага оид дастурлар, “йўл хариталари”нинг ижросини ташкил этади;
давлат тили қоидаларининг бузилиши билан боғлиқ камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан чора-тадбирларни амалга оширади;
корхоналарда барча эълонлар, реклама ва кўргазмали бошқа ахборот матнларининг давлат тили ҳамда реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларига катьий мувофиқ бўлишини таъминлаш чораларини кўради;
маънавий-маърифий соҳани ва давлат тилини ривожлантиришга оид Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, корхонанинг меъёрий ҳужжатларида белгиланган вазифаларнинг ўз вактида бажарилишини таъминлайди;
дастурлар, ҳаракат режалари, йўл хариталари ва бошқа дастурий ҳужжатларини самарали амалга ошириради.