"Ўзавтосаноат" АЖда ҳар йилда ўтказиладиган тармоқ...
Тошкентдаги Турин политехника университетининг футбол майдонида "Ўзавтосаноат" АЖ таркибига кирувчи корхоналар жамоалари ўртасида футбол лигаси - 2019 финал ўйини бўлиб ўтди. Ҳар йили ўтказиладиган Футбол Лигаси Ўзбекистон автомобилсозлик саноатининг спорт ихлосмандлари учун анъанага айланган. Турли корхоналар ишчиларини бирлаштирган Лига, учрашув, мулоқот ва соғлом турмуш тарзига қўшилиш учун яна бир сабаб бўлди.
2019 йилги Лигада қатнашган саккиз жамоадан тўрттаси I, II ва III ўринлар учун кураш олиб борди. Уларнинг ғолиблари:
I ўрин – “Kwangjin Autosystems” МЧЖ жамоаси
II ўрин - Тошкент шаҳридаги Турин политехника университети жамоаси
III ўрин - "UzAuto Motors Powertrain" АЖ жамоаси
Жамоанинг ҳар бир аъзоси эсдалик медаллари билан тақдирланди, 2019 йилги Чемпионлар Лигаси кубоги топширилди.
Тақдирлаш маросимида жамоаларнинг асосий таркибидан ташқари алоҳида жамоалар ва футболчилар қайд этилди:
“Энг яхши дарвозабон” Акбар Маҳмудхўжаев (“Kwangjin Autosystems” МЧЖ)
“Энг яхши ҳимоячи” Сухроб Исломов (“Kwangjin Autosystems” МЧЖ)
"Энг яхши ярим ҳимоячи" Сарвар Зокиров ("UzAuto Motors SKD" АЖ)
"Энг яхши тўпурар" Акбар Холов ("Ўзавтосаноат" АК)
“Энг яхши ўйинчи” Шахзод Тилолов ("UzAuto Motors Powertrain" АЖ)